"Интер" етакчиси шартномасини узайтиришга рози бўлди

CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клубдаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Tecno

Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, ҳужумчи "нерадзуррилар" билан шартномасини 2029 йилгача узайтириш таклифини қабул қилган.

Лаутаронинг маоши йилига 9 миллион евро бўлади ва бонуслар ҳам тақдим этилади.

Мартинес 2018 йилнинг ёзида "Интер"га "Аргентинанинг "Расинг" клубидан ўтганди. У Италия жамоаси сафида жами 282 та ўйин ўтказиб, 129 та гол урган ва 43 та голли узатмани амалга оширди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию