"Интер" футболчилари "Реал" футболчиларидан ўрнак олди

  • 27 апреля, 2021, 22:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" А Серия чемпионлиги учун жуда яқин турибди.

Tecno

FCInter1908 нашрининг хабар беришича, жамоа футболчилар чемпионатдаги ғалаба учун тақдим этиладиган бонусдан воз кечмоқчи. Улар шу йўл билан коронавирус пандемияси даврида юзага келган молиявий инқироз пайтида клубга ёрдам беришмоқчи.

Аввалроқ "Реал" футболчилари ҳам худди шундай йўл тутгани ҳақида хабар берилган эди. “Қироллик клуби” Чемпионлар лигаси ва Ла Лига ғолиблиги учун курашни давом эттирмоқда.

“Интер” 33 турдан сўнг 79 очко билан Италия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги “Аталанта” ҳисобида 68 очко бор.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию