"Интер" катта маош оладиган икки футболчисини трансферга қўйди

  • 1 июня, 2021, 13:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" раҳбарияти иш ҳақи харажатларини қисқартириш сиёсатини олиб бормоқда ва шу муносабат билан бир қатор юқори маошли футболчиларни сотишга тайёр.

Tecno

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, “нерадзуррилар” трансферга икки нафар чилилик футболчини қўйди. Булар ярим ҳимоячи Артуро Видаль ва ҳужумчи Алексис Санчес.

34 ёшли Артуро 2022 йилгача мўлжалланган шартнома асосида йилига 6,5 ​​миллион евро, 32 ёшли Алексис 2023 йилгача тузилган шартномага кўра 7 миллион маош олмоқда.

Видаль якунланган мавсум А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга муаллифлик қилди. 30 та ўйинда иштирок этган Санчес эса ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию