"Интер" зўрға эришган футболчисини сотмоқчи

  • 15 июля, 2020, 22:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен жорий ёзги трансферлар даврида "Интер"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Конте Эриксенни янги мавсумда асосий таркибда кўрмаяпти ва шу сабабли раҳбарият уни 60 млн евро эвазига сотиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Эриксенни жорий қишки трансферлар даврида “Тоттенхэм”дан 20 млн эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида миланликлар сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию