Исак "Ливерпул"га ўтгач, "Ньюкасл"га миннатдорчилик билдирди

CHERY AUTO

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александер Исак "Ливерпуль"га кўчиб ўтганидан сўнг собиқ жамоаси "Ньюкасл"га самимий миннатдорчилик изҳор қилди.

Tecno

"Жамоадошларимга, мураббийлар штабига ва аввало, "Ньюкасл" шаҳри ҳамда барча ажойиб мухлисларга ўтган уч йил давомидаги унутилмас дақиқалар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз биргаликда тарих ёздик ва клубни ҳақиқатдан ҳам бўлиши керак бўлган даражага олиб чиқдик. Чемпионлар Лигасига қайтишдан тортиб, 70 йилдан ошиқ вақт ичидаги илк совринни қўлга киритишга қадар бўлган йўлнинг бир қисми бўлиш мен учун шараф бўлди.

Чексиз миннатдорман. Раҳмат сенга, "Ньюкасл", — деб ёзди Исак.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию