Исак "Ньюкасл"дан кетмоқчи

CHERY AUTO

Александр Исак аллақачон "Ньюкасл" раҳбариятига келажакдаги қарорини маълум қилган. Daily Mail хабарига кўра, 25 ёшли швециялик раҳбарларига бошқа жамоага ўтиш имкониятини кўриб чиқиш истагини билдирган.

Tecno

Аввалроқ, Исак сонидаги муаммо туфайли "Нюкасл" билан мавсумолди ўйинига бормаган эди.

Матбуот 25 ёшли Исакни "Ливерпуль" билан боғламоқда, аммо "Ньюкасл"нинг улкан молиявий талаблари муаммо бўлиши мумкин. Шунингдек, швециялик ҳужумчига Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Александр Исак "Ньюкасл" сафида 109 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию