Иш ҳал бўлди: “Реал” ҳужумчисини бошқа лигага жўнатяпти
Бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрик фаолиятини вақтинча Франция чемпионатида давом эттирадиган бўлди. “Реал” асосий таркибга кира олмаган ўйинчини “Лион”га ижарага юборади.
Манбаларнинг таъкидлашича, томонлар ижара келишувини тўлиқ расмийлаштириб бўлди.
Эндрик ёзда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клубга ўтишга розилик берди.
AS нашрининг ёзишича, ушбу ижара барча томонлар учун манфаатли бўлиши кутилмоқда. Эндрик Европа мусобақаларида иштирок этаётган жамоада ўйин амалиётига эга бўлади ҳамда Бразилия терма жамоасига чақирилиш учун Карло Анчелоттида ижобий таассурот қолдириш имконият вужудга келади.
“Реал” эса, бу орқали Эндрикка сарфланган 60 миллион евродан ортиқ инвестициясини ҳимоя қилишга эришади. Чунки “Қироллик клуби” Эндрикнинг салоҳиятини ҳамон юқори баҳоламоқда ва унинг қийматини сақлаб қолишга уриняпти. Шу боис ижара футболчи ва клуб келажаги учун муҳим қадам ҳисобланади.



Комментарии