
Испания ҳам ярим финалга йўл олди
Мадрид шаҳрида "Дэвис кубоги"нинг чорак финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда сўнгги баҳс ўтказилди.
Яккалик баҳсларида ҳисоб 1:1 бўлгани боис ғолиб жамоа номи жуфтлик баҳсларида аниқ бўлди. Унда Рафаэль Надаль ва Марсель Гранольерс тандемив Максимо Гонсалес ва Леонардо Майерни 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида енгди.
Бу ғалаба Испанияга ярим финал йўлланмасини келтирди. Энди улар бош соврин учун ўтадиган баҳсда Буюк Британия билан куч синашади.
Комментарии