
Исроил Мадримов билан жанг қилган боксчи Сауль Альваресни енга оладими? Собиқ жаҳон чемпиони жавоб берди
Ярим оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв мексикалик Сауль Альварес (62-2-2, 39 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Кроуфорд – буюк боксчи, ҳурмат қиламан. Менимча, у вазн тоифасидан қатъи назар, ҳақиқатан ҳам энг яхши боксчи. Агар Теренс вазни оширишга қарор қилса, менимча, Канелони мағлуб эта олади. Бироқ 76,2 кг буни қилиш қийин бўлади. Чунки тезлик йўқотади. Лекин шахсан мен буларнинг барчасига қарамай, америкаликнинг ғалабасига ишоняпман ” – деди Ковалёв "Fight Hub TV" YouTube каналида.
Маълумот учун, Кроуфорд охирги жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримовни очколар эвазига мағлуб этди.
Комментарии