Италиялик мутахассис "Ал-Ҳилол"да иш бошлаши мумкин

  • 25 сентября, 2023, 15:26
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ёзги трансферлар ойнасида бир қанча юлдузларни ўз таркибига қўшиб олган "Ал-Ҳилол" клуби эндиликда жамоага кучли мутахассисларни ҳам жалб этишга ҳаракат қилмоқда.

Саудия Арабистонининг айрим нашрлари хабар беришича, риёдликлар айни пайтда ишсиз бўлиб турган Паоло Малдинини спорт директори вазифасига тайинлашни истамоқда ва италиялик афсона билан музокаралар ўтказиляпти. 

Маълумот учун, ушбу ёзда Малдини "Милан"ни тарк этди. У собиқ жамоасида деярли 5 йил ишлади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию