Италиянинг машҳур нашри катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин

CHERY AUTO

Италиянинг Corriere dello Sport газетаси "Интер" ва "Рома" ўйинига ноодатий анонс тайёрлади.

Tecno

Газета сўнгги сонининг биринчи саҳифасини А Серия марказий ўйинига бағишлаб, "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг расмини жойлаштириб, "қора жума" номи билан чоп этди.

Эслатиб ўтамиз,  жорий мавсумда Ромелу Лукаку бундай муаммога биринчи маротаба дуч келиши эмас.

Олдинроқ, италиялик футбол раҳбарлари ирқчиликка қарши курашни кучайтириши ҳақида эълон қилишган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию