Жаҳон чемпионати. Эртага икки нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз!

CHERY AUTO

Усида (Хитой) эртага таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида 2025 йилги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етади. Мусобақанинг якуний кунида терма жамоамиз аъзоларидан Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) ва Лайло Зайниддинова (-53 кг) даянгга кўтарилади.

Tecno

Эркаклар, -74 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Нажмиддин Қосимхожиев - Аашис Бхандари (Непал);

Аёллар, -53 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Лайло Зайниддинова - Эмили Луцию (Кипр).

Беллашувлар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию