Жаҳон чемпионатида бирор марта майдонга тушмасдан чемпион бўлган дарвозабонга харидор чиқди

  • 24 декабря, 2022, 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Амстердамнинг "Аякс" клуби "Вильярреал" дарвозабони Херонимо Рульини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Нидерландия гранди январь ойида 30 ёшли Аргентина терма жамоаси посбони билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, "Аякс" аллақачон Рульининг трансфери бўйича манфаатдор томонлар билан алоқага чиққан.

Айтиш керакки, Херонимо яқинда якунланган ЖЧ-2022да барча 7 учрашувни захирада ўтказди ва бирор марта ҳам майдонга тушмади.

Рульи жорий мавсум Ла Лиганинг 14 ўйинида иштирок этиб, 7 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию