
Жамоамиз ёрдамга муҳтож!
Англия Премьер-лигаси вакили “Фулхэм” бош мураббийи Марку Силва жамоасининг ёзги трансфер бозорида пассивлигидан ранжиганини билдирди.
Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолди, аммо клуб фақат 34 ёшли дарвозабон Бенжамен Леконтни захира учун олди холос.
Силванинг айтишича, бу унга кутилмаган ҳолат бўлди ва у қисқа фурсатда вазиятни тузатишга умид қилмоқда.
- Умид қиламизки, илк ўйингача 3–4 позицияни кучайтиришга улгуримизни. Бу биз учун жуда муҳим. Айрим позицияларда футболчиларимиз етарли эмас, шундай экан, трансферлар бўлиши керак. Бу биз кутмаган ҳолат. Мавсум бошланишидан олдин бир-иккита футболчи келади, деб ўйлагандик.
Афсуски, кутганимиз бўлмади. Агар футболчилардан кимдир жароҳат олса, вазият янада ёмонлашади, - деди Марку Силва Evening Standard нашрига.
Комментарии