Жанибек Алимханули 7 декабрь куни рингга кўтарилади

  • 30 октября, 17:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

"Premier Boxing Champions" (PBC) промоушени 7 декабрь куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида профессионал бокс кечасини ташкил қилади.

Tecno

Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида (72,6 кг) жаҳон чемпионлари — Қозоғистон вакили Жанибек Алимханули (17–0, 12 КО) ва кубалик Эрисланди Лара (31–3–3, 19 КО) ўзаро  WBA, IBF ва WBO камарларини бирлаштириш учун рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Жанибек Алимханули - 32 ёшда. У 2016 йилда профессионал боксда дебют қилган ва 2022 йилда ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Эрисланди Лара эса 42 ёшда. У 2008 йилда профессионал боксда рингга чиқиб, 2014 йилда биринчи ўрта вазн (69,9 кг) тоифасида жаҳон чемпионига айланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию