
Жароҳат олган Мбаппе ва Мастантуоно "Эль-Классико"да иштирок эта оладими?
ФИФА кунлари доирасида ўз терма жамоаси сафида майдонга тушган Килиан Мбаппе (Франция) ва Франко Мастантуоно ( Аргентина) жароҳат олган эди. "Cope" нашри хабарига кўра, икки футболчи ҳам "Эль-Классико"да майдонга тушишга тайёр бўлади.
Мбаппе тўпиғидаги муаммолардан сўнг тиббий кўрикдан ўтди ва "Реал Мадрид"нинг бўлажак учрашувида жамоасига ёрдам бера олади. Шунингдек, Мастантуононинг мушакларида бироз ноқулайлик мавжуд бўлса-да, у ҳам навбатдаги муҳим ўйинларда қатнашиши мумкин.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси "Хетафе"га қарши баҳс олиб боради.
Комментарии