
Жавоҳир Синдаров Германиядаги нуфузли мусобақада қатнашади
Жавоҳир Синдаров дунёдаги энг катта очиқ турнирлардан бири "Grenke Chess Open 2025"да иштирок этади. Мусоабақанинг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил қилади ва унда кўплаб гроссмейстерлар қатнашиши кутилмоқда. Турнир 17–21 апрель кунлари Германияда бўлиб ўтади.
Мусобақа формати швецарча тизимда 9 тур ўйинлар бўлиб ўтади ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланади.
Вақт назорати: 90+30 (Бутун ўйин учун 90 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшиб борилади)
Турнир таркиби билан танишинг:
Жавоҳир Синдаров
Магнус Карлсен
Фабиано Каруана
Аржун Эригаиси
Иан Непомниачтчи
Аравинд Читамбарам
Шахрияр Мамедяров
Уэсли Со
Левон Аронян ва 900дан ортиқ шахматчилар
Мусобақада жами 17 та 2700+ рейтингли ўйинчилар қатнашади.
Комментарии