Жавоҳир Синдаров Хосе Мартинесни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
Жаҳон кубоги доирасидаги Жавоҳир Синдаров - Хосе Мартинес ўртасидаги баҳс якунланди.
Хосе Мартинес ва Жавоҳир Синдаров ўртасидаги 10 дақиқалик тезкор шахмат баҳсининг биринчи ўйини дуранг натижа билан якунланди. Иккинчи ўйинда Синдаров устунликка эришди. Охир-оқибат, охирги хатога айнан Хосе йўл қўйди - ўзбекистонлик гроссмейстер ғалабани ўзиники қилди.
Шундай қилиб, 2025 йилги Жаҳон кубоги ярим финал жуфтликлари аниқланди.
Хитойлик Вей Йи россиялик Андрей Эсипенко билан, Жавоҳир Синдаров эса Нодирбек Якуббоев билан ўйнайди. Ярим финал 21 ноябрь, жума куни бошланади.



Комментарии