Жавоҳир Синдаровнинг бўлажак рақиби шахматчимиз ҳақида нималар деди?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бироз аввал ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати финалида хитойлик Вэй Ига қарши дона суриши маълум бўлди.

Tecno

Ярим финалдаги ғалабадан сўнг Хитой вакили журналистлар томонидан берилган саволлларга жавоб бериб ўтди. 

Журналист: "Ярим финалдаги баҳсдан сўнг бироз чарчагандек кўриняпсиз. Айтингчаи, финалга қандай тайёргарлик кўришни режалаштиряпсиз? Ахир, ҳал қилувчи ўйин олдида турибсиз?"

Вэй И: "Ярим финалда омад мен томонда бўлди ва бундан жуда ҳам хурсандман. Менинг ушбу мусобақадаги асосий мақсадим Номзодлар турнирига йўлланмани қўлга киритиш эди. Буни уддаладим. Эртанги финалга келсак, ҳа, Синдаровга қарши қийин ўйин кутиб турибди. У жуда истеъдодли, кучли ва бу турнир учун ажойиб формада. Жавоҳир нафақат классик шахматда, балки рапид ва блитсда ҳам кучли, шунинг учун ўйин осон бўлмайди!"

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию