Жавоҳир Умматалиев яққол устунлик билан ғалаба қозонди
Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. IBA ташкилоти шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам қатнашяпти. Бугунги даструдан тўрт нафар боксчимизнинг баҳси ўрин олганди.
-80 кг да вакилимиз Жавоҳир Умматалиев ҳамда гаитилик Седрик Белони-Дулиепре қарама-қаршилиги ниҳоясига етди. Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда чарм қўлқоп устамиз яққол устунликка эришди - 5:0.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир боксчимиз Арман Маханов ва Андре Томпсон (IBA-PRO-2) тўқнашуви кутиб турибди.



Комментарии