Жиру кетса "Челси" кимни сотиб олади?

  • 6 декабря, 2019, 21:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамон ЦСКА форварди Фёдор Чаловнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 21 ёшли россиялик ҳужумчини жамоадан кетиши мумкин бўлган Оливье Жиру ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Таъкидлаш керакки франциялик футболчи Лондон клубини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ тарк этмоқчи. Шу боис Чаловнинг ҳам АПЛга йўл олиши январдаёқ амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Чалов жорий мавсум ЦСКА сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию