Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон Кубоги бошланишига 6 кун қолди

  • 14 декабря, 2024, 13:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

Охирги йилларда юртимизда ҳам  жиу-житсу спорт турини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Турли ёш тоифаларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турнирларнинг ташкил этилиши бунга яққол мисол бўла олади, десак адашмаган бўламиз.

Tecno

2024 йил 20, 21, 22 ва 23 декабрь санаси кунлари Тошкент шаҳри “UNIVERSAL” спорт саройида барча ёш тоифалари ўртасида айнан шу спорт бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ғолиб чиққан жицерларимиз миллий терма жамоа таркибида келаси йил ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Жиу-Житсу федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию