
Жо Роган: "Хабиб Нурмагомедов 1 та жангда ютқазган эди"
57 ёшли америкалик UFC шарҳловчиси Жо Роган Шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов ўз фаолиятида бир бор мағлубиятга учраганини таъкидлади. Гап 2012 йил 7 июл куни "UFC 148" турнирида бўлиб ўтган жанг ҳақида кетмоқда. Ўша кечада Хабиб бразилиялик Глейсон Тибау устидан ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди.
"Глейсон Тибау — Хабибни мағлуб эта олган ягона жангчи. Тўғри, ҳакам ўшанда Нурмагомедовнинг қўлини баланд кўтарганди. Бироқ бу баҳс жуда ҳам яқин кечган. Менимча, ўша кечада россиялик ютқазганди", — дея Роганнинг сўзларини келтирмоқда "Bloody Elbow".
Маълумот учун, "UFC 148" турнирида Хабиб бразилиялик Глейсон Тибау устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.
Комментарии