Жон Жонс: "Алекс Перрейра билан жангимизни бутун дунё томоша қилади"

  • 8 ноября, 23:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

38 ёшли америкалик жангчи Жон Жонс Оқ Уйда ўтказилиши режалаштирилаётган UFC турнирида жанг қилишга тайёрлигини айтди.

Tecno

“UFC турнирининг Оқ Уйда ўтиши ҳақиқий блокбастер бўлади, бу жангни бутун дунё томоша қилади. Албатта, мен бу кечада иштирок этмоқчиман. Айниқса, Перрейра билан октагонда тўқнаш келишни истайман. У ниҳоятда ҳурматга сазовор инсон. Алекс чемпион ва уни энг буюк жангчилардан бири деб ҳисоблашади. Бироқ фаолиятим давомида мен кўплаб бразилиялик жангчиларни мағлуб этганман. Бу сафар баҳс қандай якунланса ҳам, ҳеч бир томон ютқазмайди — иккимиз ҳам ғолиб бўламиз. Бу қарама-қаршилик миллионлаб томошабинларни экранлар қаршисига йиғади”, — дея Жон Жонснинг сўзларини келтирди "Sportskeeda" нашри.

Маълумот учун, Оқ Уйдаги UFC турнири 2026 йил 14 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию