
Жон Жонс Том Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар сўраётгани ҳақиқатми?
UFC раҳбари Дана Уайт амалдаги чемпион Жон Жонснинг британиялик Том Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар сўраётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Жо Роган хабар берди.
“Мен Жонс Аспинал билан жанг қилиш учун 30 миллион доллар талаб қилгани ҳақида миш-миш эшитдим. Бунга UFC ҳатто гўёки "ҳа" деб айтганмиш. Бироқ бу ҳақиқат эмас. Дана Уайт мен билан боғланиб, бу миш-мишларнинг барчаси бемаънилик эканлигини таъкидлади. Шунинг учун ҳаммага бу ёлғон маълумот эканлигини айтишга мажбур бўлдим” - деди Роган ўзининг подкастида.
Маълумот учун, Жон Жонснинг ва Том Аспиналл тўқнашуви бу йил ўтказилиши кутилмоқда.
Комментарии