
Жос Верстаппен: "Макс билан "Мерседес" ва "Феррари"га ўтиш ҳақида кўп гаплашдик"
Тўрт карра жаҳон чемпиони ва амалдаги чемпион Макс Верстаппеннинг отаси ўғли "Феррари"га ўтиши вариантини муҳокама қилганини айтди.
Формула-1 собиқ пойгачиси Жос Верстаппен ўғли Макс билан "Мерседес" ҳақида суҳбатлашишга қанча вақт сарфлагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ред Булл" етакчиси билан "кулранг ўқлар" таклиф юзасидан боғланишган, аммо Макс охир-оқибат "Ред Булл"да қолди.
"Кўп. Бу ҳақда фақат шу йил гаплашдик, деб бўлмайди. Гарчи бу йил аввалгига қараганда кўпроқ шу масалада гаплашдик. Бундан ташқари, кўплаб сафсаталар ва миш-мишлар пайдо бўлмоқда.
Аммо биз "Феррари", "Мерседес" ва "Ред Булл" ҳақида ҳам гаплашдик. Бу мантиқий. Биз (Верстаппен менежери) Раймонд Вермулен билан ҳар доим бу ҳақда гаплашамиз - Макс ва мен, лекин қарорни у қабул қилади", - деди катта Верстаппен Viaplay эфирида.
Комментарии