Журналист Хамесни жиддий танқид қилди

  • 10 мая, 2020, 12:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Журналист Иван Мехия "Реал" хавбеки Хамес Родригес борасида танқидий фикрларни билдириб ўтди.

“Хамес - бузилган бола. Унга ўйинчи бўлиш ёқмайди, у муваффақият қозонишни истамайди. У “Реал”да асосий футболчи бўламан, деб ўйлаганди, аммо ўшанда жамоада Криштиану Роналду бор эди.

Родригес ҳеч қачон профессионал бўлмаган, у ҳамиша жамоага ишонган. Унинг шу ҳолатга тушишига ўзи айбдор, мураббийлар эмас”, - дейди журналист.

Хамес жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию