 
                "Кадис" - "Барселона". Матнли трансляция
Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Кадиз" - "Барселона" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 
- 90+6' 
- 90+3'Депаааааай! Ўйин якунига яқин нидерландиялик футболчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 
- 90+1'Коутиньонинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 90'Мемфис Депайни яна йиқитишди. "Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 88'Коутиньонинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозанинг устидан ўтиб кетди. 
- 87'Депайга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 
- 84'"Барселона" фойдасига жарима зарбаси. Коутиньо тўп олдида. 
- 83'"Кадиз" футболчииснинг жарима майдони ичига етказиб берган узатмасини Тер Штеген эгаллаб олди. 
- 81'"Кадиз"да яхши имконият вужудга келди, аммо Тер Штеген ўз ўрнида. 
- 79' Сержиньо Дест ўрнига Рики Пуч майдонга тушди. 
- 76'Коутиньо рақиб жарима майдони атрофида нимадирлар қилишга ҳаракат қиляпти. 
- 71'"Кадиз" футболчисига нисбатан Пике майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 
- 68' Коутиньо Люк Де Йонг ўрнига майдонга тушди. 
- 66' Роберто ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 64' "Барселона" футболчиси Френки Де Йонгга қизил карточка кўрсатилди. 
- 60'"Барса"да гол уриш учун жуда яхши вазият вужудга келди, бироқ на Де Йонг ва на Депай дарвоза томон зарба йўллашни уддалай олмади. 
- 57'"Барселона" навбатдаги позицион ҳужумни бошлади. 
- 53'"Барса" рақиб жарима майдончаси атрофида анча фаоллашиб қолди. 
- 52'Депайнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарабасини дарвозабон қайтарди. 
- 50'Қандай вазият! Депайда дарвоза яқинида жуда яхши имконият вужудга келди, бироқ Депай зарба бера олмади. 
- 46'"Кадис" футболчисидан ажойиб зарба, Тер Штегендан эса ажойиб сейв 
- 45' "Барселона" таркибида ўзгариш. Демир ўрнига Роберто майдонга тушди. 
- 45'Жамоалар майдонга тушиб келишди. 
- 45'Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 
- 45+3' Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 
- 45+2'Депайнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтариб юборди. 
- 45' Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44'Биринчи бўлим якунига етиш арафасида. Ҳозирча ҳисоб 0-0. 
- 43' "Кадиз" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 40'"Барса" ўйинига динамика ва футболчиларни бир-бирларини тушуниб ўйнаш каби жиҳатлар етишмаяпти. 
- 40'"Кадис" футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди. 
- 37'"Барселона" олдинга ўтди, аммо футболчилар бир-бирларига тўп етказиб беришда хатога йўл қўймоқда. 
- 33'Люк Де Йонгга нисбатан ўйин қоидаси бузилган эди. Ҳакам ушбу эпизодга эъибор қаратмади. 
- 31' "Барса" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, аммо узатма хеч кимга тегмай майдонн тарк этди. 
- 30'Депайнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 
- 26'"Барса"да яхши имконият вужудга келди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 
- 25' "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 23'Бускетснинг жарима майдони ичига йўналтирган пасига аниқлик етишмади. 
- 19'"Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 15'Майдон марказида Де Йонг рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 
- 12'"Барселона"да тўп назорати бор, бироқ кескинлаштирувчи паслар ва ҳужумда фаоллик йўқ. 
- 9'"Барса" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. 
- 8' "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 7'Демирга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 
- 6'"Кадис" олдинга ўтаётган бир пайтда. Бускетс рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 
- 3'Дест қанотдан кириб борди ва дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади. 
- 2'Илк дақиаардан майдон эгалари олдинга ўтмоқда. "Барса" ҳимояланишига тўғри келади. 
- 0' Ўйинга старт берилди. 
- 0'Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Барселона" - "Кадиз" ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Комментарии