Кальехон "Наполи"да текинга ўйнашга рози бўлди

  • 26 июня, 2020, 14:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон мавсум охиригача жамоасига ёрдам бермоқчи.

Tecno

Calciomercato нашрининг ёзишича, 33 ёшли испаниялик футболчи клуб раҳбариятига июль ёки август ойигача, яъни жорий мавсум якунлангунича текинга бўлса ҳам ўйнашга тайёр эканини билдирган. У фақат жароҳатини суғурталаш хизматини тўлаб беришларини сўраган холос.

Айтиш лозимки, Кальехоннинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунланар эди. У бу мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию