Камолиддин Тожиев: "Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали вазиятни ўзгартирдик"

  • 15 августа, 22:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 19-турини бошлаб берган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди. 

Tecno

"Ўйинни ҳужумкор бошладик ва тез гол билан олдинга чиқдик. Шундай сўнг биринчи бўлимнинг қолган ярмида меҳмонлар ҳужумга ўтишга интилишди. Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали вазиятни ўзгартирдик.

Бугун ғалабага эришиш жуда муҳим эди. Аввалги икки ўйиндаги омадсизлик сабабли беллашув аҳамияти ортиб кетди. Иккинчи бўлимда баъзан ҳимояланишимизга тўғри келди. Футболчилар ҳаракатидан тўлиқ қониқдим. Янгилар ҳам жамоага киришиб боришмоқда", - дея Тожиевнинг сўзларидан иқтибос келтирди, клуб матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию