"Камп Ноу" реконструкциядан сўнг ўз бағрига қанча томошабинни сиғдира олади?

  • 23 сентября, 2019, 22:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган "Камп Ноу" аренасининг реконструкциясини 2024 йилга қадар якунламоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага қараганда “кўк-анор ранглилар” таъмирлаш ишларини 2020 йилнинг ёзида бошлашни режалаштиришган. Ҳозирда стадионнинг реконструкция лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, реконструкциядан сўнг “Камп Ноу”нинг сиғими янада ортади ва ўз бағрига 105 минг ишқибозни сиғдира олишади. Айни дамда эса ушбу иншоот 99 минг 354 нафар мухлисга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Камп Ноу” 1957 йил қурилган ва сўнгги бор 2008 йил реконструкция қилинган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию