
"Каннаваро тайинлови – Ўзбекистон учун шармандали қарор"
Таниқли журналист Дмитрий Егоров Фабио Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига муносабат билдирди.
Егоров бу қарорни қаттиқ танқид қилиб, италиялик мутахассиснинг тажрибаси етарли эмаслиги ва маошининг ортиқча баландлигини таъкидлади.
"Ўзбекистон: Каннаварони тайинлаш бўйича шармандалик қарор... Ўзбек футболи афсонаси, терма жамоани АҚШдаги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан Тимур Кападзени четлатиш. Ким учун? Ҳақиқий мураббий ҳам бўлмаган Каннаваро учун-а! Каннаваро "Динамо Загреб" билан сўнгги 10 йил ичида биринчи марта Хорватия чемпионати олтин медалини бой беришга "муваффақ бўлди"!
Унга яна 4 миллион евро тўлашмоқда. Нима учун? У ким ўзи? Бу қандай нуқсонлилик мажмуаси? Ўз мураббийингизга ишни охирига етказишга имкон бермаслик қандай мумкин?", - дея жиддий танқид остига олди машҳур журналистлардан бири.
Комментарии