
Каннаваро терма жамоаларда энг кўп маош олувчи мураббийлардан бири бўладими?
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин. Айни пайтда томонлар ўртасида расмий музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда ЎФА ҳам расмий тарзда маълум қилди.
"Спорт-Экспресс" нашрининг хабар беришича, агар Каннаваро Ўзбекистон билан шартнома имзоласа, йилига тахминан 4 миллион евро маош олади. Шу тариқа Фабио терма жамоалар мураббийлари орасида энг кўп маош олувчи тўртинчи мураббийга айланади.
Қуйида энг юқори маош олувчи терма жамоа мураббийлари рўйхати билан танишинг:
1. Карло Анчелотти — €9.5 млн
2.Томас Тухель — €5.9 млн
3.Юлиан Нагельсманн — €4.9 млн
4.Фабио Каннаваро ва Роберто Мартинес — €4 млн
5.Дидье Дешам — €3.8 млн
Маълумот учун, “оқ бўрилар” октябрь ойида Қувайт ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Комментарии