Каратэчиларимиз “KARATE1 PREMIER LEAGUE – LISBON 2021” турнирида иштирок этади

  • 29 апреля, 2021, 15:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Борьба
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон каратэ (WKF) терма жамоаси Португалияга йўл олди. Сабаби, каратэчиларимиз 30 апрель – 2 май кунлари Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Премьер-лига мусобақасида иштирок этади.

Ушбу нуфузли турнирда Садриддин Сайматов (-60 кг), Достон Отаболаев (-75 кг), Баҳринисо Бабаева (-50 кг) ва Севинч Раҳимова (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


Айнан ушбу мусобақа июнь ойида Париж шаҳри мезбонлиги остида ташкил этилувчи "Токио-2020" Олимпиадасига йўлланма тақдим этувчи турнир учун сўнги тайёргарлик босқичини ўтаб беради.

Мазкур мусоюбақаларда вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию