Каратэчимиз Бокудаги халқаро мусобақада совриндор бўлди

  • 29 сентября, 2018, 14:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида каратэ бўйича ҳалқаро мусобақа ўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Унга кшра ушбу турнирда мезбон спортчилардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Эрон, Туркия, Швейцария, Қозоғистон, Туркманистон, Франция, Беларусь, Грузия ва Украинадан ташриф буюрган каратэчилар татамига чиқишмоқда.

Кеча мусобақада 6-7, 10-11 ва 12-13 ёшга тўлган ўғил-қизлар ката ва кумите баҳсларида куч синашдилар. 10-11 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда -40кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Амирбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Бугун 14-15 ҳамда 16-17 ёшли каратэчилар, шунингдек фахрийлар (35-45 ва 46-55 ёшга кирган эркак ва аёллар) совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Эртага Боку очиқ турнирининг сўнгги кунида эса катталар (эркаклар 60, 67, 75, 84 ва +84кг, аёллар 50, 55, 61, 68 ва +68 кг) ўзаро баҳсларга киришади. Шунингдек, ката ва кумите бўйича ҳам алоҳида мусобақалар бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию