Карим ёзда "Боруссия" Дортмундга ўтади

  • 23 апреля, 2022, 16:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Зальцбург"нинг германиялик ҳужумчиси Карим Адейеми яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Дортмунднинг "Боруссия"сига кўчиб ўтади, деб хабар бермоқда Sky Sport.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, томонлар 30 миллион евро эвазига трансфер бўйича келишувга эришган. Дортмундликлар яна 6 миллиони Австрия клубига яқин 4 йилда бонус сифатида тўлаши мумкин.

Қайд этилишича, “Боруссия” Адейеми билан 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома имзолайди. Ҳужумчи бир мавсумда 6,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Адейеми жорий мавсум Австрия Бундеслигасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию