
Каролин Возняцки мавсум якунида ўзига келди
Даниялик теннисчи Каролин Возняцки "China Open" мусобақасининг яккалик баҳслари иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.
Каролина ушбу босқичда америкалик Кристина МакХэйлни дастлабки сетда 6:4 ҳисобида таслим қилган бўлса, иккинчи сетда бирорта ҳам геймни бой бермади.
Шу тариқа Пекин шаҳрида ўтаётган мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олган Возняцки энди чехиялик Катержина Синякова билан куч синашади.
Комментарии