
Каролина Муховага Америка ёқиб қолди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган "NYJTL Bronx Open" халқаро турнирида учинчи давра учрашувлари якунланди.
Мусобақанинг мазкур босқичида чехиялик Каролина Мухова ҳамда америкалик Кристи Ан ўзаро куч синашди. Унда Каролина 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Энди Мухово турнирнинг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда польшалик Магда Линетт билан куч синашади.
Комментарии