
Каролина Плишкова ҳам ғалаба қозонди
Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова Бирмингем шаҳрида аёллар ўртасидаг ўтаётган халқаро турнирни ғалаба билан бошлади.
Каролина мусобақадаги илк рақиби – руминиялик Михаэла Бузарнескуни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи даврага чиқди.
Шу тариқа "Nature Valley Classic"нинг чорак финалига чиқиш учун Плишкова синглиси Кристина, ёки болгариялик Виктория Томова билан рақобатлашади.
Комментарии