Карвахаль Винисус захирада ўтириб ҳам жамоага фойда келтиришини айтди
"Реал Мадрид" сардори Даниэль Карвахалнинг фикрича, Винисиус жамоага захирада ҳам фойда келтиради.
Мадридликларнинг бразилиялик вингери Ла Лига доирасида "Овьедо"га қарши ўйинда (3:0) асосий таркибдан тушиб қолиб, захирадан ўйинга қўшилди ва гол уриб, голли узатмани амалга оширди.
- Захирадаги Винисиус - мотивация воситасими?
- Менимча, биз бундан фойда олишимиз керак. "Овьедо" билан ўйинда у захирадан майдонга тушди, гол урди, голли узатмани амалга оширди. Кейинги турда у яна гол урди.
У уч кунлик танаффус билан 60 та ўйин ўтказиб, юқори даражани ушлаб туриш жуда қийинлигини тушуниши керак. Вини ўзининг маҳорат даражаси ва ярим соат ичида кўрсатадиган қобилияти билан ўйинга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Ўйлашимча, мураббийнинг ғояси ҳаммамиз ўйинга тайёр бўлишимиздир ва захирадан майдонга тушадиган футболчи кўпинча асосий таркибда майдонга тушадиган футболчидан ҳам муҳимроқдир", - деди "Мадрид" ҳимоячиси.



Комментарии