Каземиро катта гапириб қўйди!

  • 15 августа, 12:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Англия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсуми ғолиби ким бўлишини айтди.

Tecno

"Бу мавсумда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонади. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва якунда турнир жадвалида етакчи бўламиз", - дейди бразилиялик футболчи.

Рубен Аморим бошчилигидаги "қизил иблислар" ўтган мавсумни 42 очко билан 15-ўринда якунлади. Бундан ташқари, Европа лигаси финалида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар янги мавсумни 17 август санасида "Арсенал"га қарши бахс билан бошлайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию