Кеи Нишикори АҚШдан кетишни истамайди

CHERY AUTO

Япониялик теннисчи Кеи Нишикори "US Open" турнирининг иккинчи даврасида америкалик Брэдли Кланга қарши ўйин ўтказди.

Тўрт сет давом этган баҳсда Кеи рақибини, - 6:2, 4:6, 6:3, 7:5 ҳисобида таслим этди ва мусобақанинг учинчи босқичига йўл олди.

Энди "япон самурайи" "Катта дубулға" туркумидаги чемпионатнинг учинчи босқичида австралиялик Алекс Де Минаур, ёки чилилик Кристиан Гарин билан рақобатлашади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию