Келгуси мавсумдан Ла Лигада видеотакрорлардан фойдаланилади

BEPUL PROPAN

Испания Ла Лигаси раҳбарияти келгуси мавсумдан эътиборан видеотакрорлар (VAR тизими)дан фойдаланилинишини эълон қилди.

Football Espana хабарига кўра, бунинг учун ҳакамларни тайёрлаш жараёни аллақачон бошланган. Сўнгги вақтларда Ла Лига ўйинларида ҳакамлар томонидан чиқарилган айрим қарорлар катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Шундай баҳсли вазиятларнинг бири куни кеча Ла Лига 26-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас” – “Барселона” ўйинида рўй берди. Гап шундаки, учрашув рефериси меҳмонлар дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию