Кьеллини яна жароҳат олди

  • 18 февраля, 2021, 10:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг "Порту"га (2:1) қарши бўлиб ўтган дастлабки баҳсида жароҳат олди.

Тиббий хулосаларга кўра, 36 ёшли футболчининг сон мушаклари шикастланган. У ўйиннинг 34-дақиқасида захирага олинди ва унинг ўрнига учрашувни Мерих Демирал давом эттирди.

Кьеллини жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию