
Кьеза "Ливерпуль"даги дастлабки омадсиз йилини изоҳлади
"Ливерпуль"нинг италиялик қанот ҳужумчиси Федерико Кьеза Англия Премьер-лигасидаги биринчи мавсумидан олган таассуротлари ҳақида гапирди ва янги чемпионатга мослашиш осон бўлмаганини таъкидлади.
"26 август куни "Ливерпуль"га келганимда, гўё бошқа сайёрага тушиб қолгандек эдим - янги ҳамкасблар, тўлиқ тайёргарлик ва ўртоқлик ўйинлари йўқ эди. Кузда жамоа бошқаларга қараганда юқори бўлган ақл бовар қилмас тезлик ва шиддат билан ишлади. Мен инглиз тилини ўргандим, шунинг учун мулоқотда муаммо бўлмади. Англияда ўйинчиларга дам олиш ва оиласи билан вақт ўтказиш учун ҳафтада бир кун дам бериш одати бор - Италияда бундай нарса йўқ.
Сафардаги ўйинлардан олдинги машғулотлар кўпроқ истисно ҳисобланади ва жамоа одатда фақат сафардаги ўйинлар олдидан меҳмонхонада тўхтайди. Футболчилар ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида аъло шаклда бўлишлари учун тикланиш ва саҳна ортидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда" - дея италиялик футболчининг сўзларини келтиради "Football Italia" нашри.
Кьеза ўтган йил ёзида Туриннинг "Ювентус" жамоасидан мерсесайдликлар клубига 12 миллион еврога ўтган эди. Бироқ, Англиядаги биринчи мавсуми осон кечмади: Федерико 14 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Комментарии