
Ким ғалаба қозонади, Перрейрами ёки Анкалаев? UFC юлдузлари жавоб берди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 04:30 да "UFC 313" турнири старт олади. Унинг асосий тўқнашувида ярим оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Алекс Перрейра ва россиялик Магомед Анкалаев ўзаро кураш олиб боради.
Мазкур қарама-қаршиликда қандай натижа қайд этилади? Бу саволга таниқли UFC жангчилари ўз жавобларини бериб ўтишди.
Халил Раунтри:
- Бу баҳсда имкониятлар мутлақо тенг. Бироқ мен Алекснинг ғалабасини хоҳлардим. Чунки у билан реванш ўтказишни режа қилганман.
Александр Волкановски:
- Бир неча йил олдин Перрейра курашчиларга қарши жанг қилишга анча қийналар эди. Лекин бугунга келиб, унинг тажрибаси ошди. Шу боис бу тўқнашувда Алекс Анкалаевни муддатидан аввал таслим қилишига ишонаман.
Жамол Хилл:
- Агар Магомед бразилияликнинг зарбаларидан қочиб, сабр-тоқат билан қарши ҳужумда ҳаракат қилса, ғалаба қозонади. Бироқ биргина хато Анкалаевни оғир аҳволга солиб қўйиши аниқ.
Роберт Уиттакер:
- Агар дастлабки 3 дақиқада Анкалаев Перрейрани тўхтата олмаса, Алекс уни 1-раунд сўнгида "ухлатиб қўяди".
Исраэль Адесанья:
- Магомед жангни кўпроқ қисмини партерда ўтказсагина ғалаба қозониши мумкин. Бироқ "стойка" да Алекс уни шунчаки "янчиб ташлайди".
Комментарии