Киммих: Кейн жамоадошлари ҳам эътибор марказида бўлишни хоҳлайди

CHERY AUTO

Йозуа Киммих Харри Кейн "Олтин тўп"ни олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Бизнинг мақсадимиз жамоа бўлиб муваффақиятга эришиш, шунда Кейн шахсий мукофотларни қўлга киртиши мумкин. Бироқ, у майдонда бўлганида шахсий совринлар учун ўйнаётгандек туюлмайди. Харри жуда кўп қирали футболчи бўлиб, доимо жамоа ғалаба қозониши учун ҳаракат қилади.

Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда, ўзи гол ура олмагани учун кийниш хонасида хафа бўлиб, ўтирганини ҳеч қачон кўрмаганман.Кейн ҳар доим жамоадошларини ҳам эътибор марказида бўлишида хоҳлайди. Мана шундай ўзига хос хусусиятлари биз учун уни янада қадрли қилади", - деди германиялик ярим ҳимоячи.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" сафида жами 10 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол киритган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию