Клопп: "Худога шукр, яхши ҳам "Реал"га қарши ҳар уч кунда ўйнамаймиз"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши ЕЧЛдаги аламли мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизни қанчалик кузатиб борасиз, билмайман. Аммо клубда бундай даврлар олдин ҳам бўлган.
Албатта, мадридликлар дунёдаги энг кучли жамоалардан бири. Худога шукр, яхши ҳам "Реал"га қарши ҳар уч кунда ўйнамаймиз (кулади).
Хатолар устида ишлашимиз лозим. Тўпни назорат қилишда муаммоларга дуч келяпмиз. "Реал"га қарши ҳимояланиш жуда қийин бўлди. Бу ва шунга ўхшаш муаммоларга келаси ўйинда етарлича ечим топа оламиз, деган умиддаман", - деди германиялик мутахассис.
Комментарии