
КЎЖЧ. "Интер" "Флуминенсе"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-оффидан ўрин олган "Интер" - "Флуминенсе" иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Янги бош қўл остидаги "Интер" Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби бўлган билан баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Дастлаб учрашувнинг илк дақиқасидаёқ бразилияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин мухлислар 90+5-дақиқагача гол кўрмади. Бироқ, ҳужум ортидан ҳужум уюштирган миланликлар сўнгги дақиқаларда яна гол ўтказиб, аламли мағлубиятга учради.
"Флуминенсе" тонгда бошланадиган "Манчестер Сити" - "Ал-Ҳилол" ғолиби билан чорак финалда тўқнаш келади.
Комментарии