Конте: "Кейинги сафар қамчини қўлимга оламан"

CHERY AUTO

"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар лигасида ПСВдан учралган мағлубиятдан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Tecno

"Ютқазсанг ҳаммаси ёмон, агар ютсак бунинг акси. Тўртта ярим ҳимоячи танлаганимизни ҳамма мақтади. Уларга бирга ўйнашга имкон бердик. Аммо иккита ҳужумкор вингерни майдонда бўлиши ҳам кўп ҳолларда иш бермайди. Бундан ташқари, тўрт ярим ҳимоячини бирини майдондан олиш ҳам мантиқсизлик, деб ҳисоблайман". 

Бундай натижага қандай муносабат билдирасиз? 

"Мен камдан-кам ҳолатларда тажавуз қиладиган мураббийман. Аммо кейинги сафар шундай ҳолат кузатилса, йўлбарс ўргатувчилар каби қамчини қўлимга оламан. Жамоага янги қўшилганлар тезроқ клуб тизимига мослашиши керак. Ўтган мавсумда ҳеч қандай эгоистик мақсадлар бўлмаган. Ҳамма жамоа учун борини бериб,  майдонда ҳаракатланган эди. Неапол ва неаполликларни алдаш мумкин эмас", - деди мутахассис.

Маълумот учун, "Наполи" Чемпионлар лигасида 3-турдан сўнг битта ғалаба ва икки дуранг қайд этган ҳолда, турнир жадвалида 22-ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию